Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, «Қорақалпоқ» МФЙдаги хонадонида 14 та тўпламдаги «Битмаин» майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри улаб, давлат ва жамият манфаатларига 133,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.