Бугун, 24 ноябрь куни соат 12:37 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон шаҳар, “Ишчилар” МФЙ ҳудудида жойлашган 3 қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин тезкорлик билан ўчирилган.
Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари билан уйнинг 630 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.