Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижон Давлат Университетининг 6 та ходимида коронавирус аниқланди

Андижон Давлат Университетининг 6 та ходимида коронавирус аниқланди

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ҳамда талабалар орасида муассасанинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва бошқа ходимларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқлангани, натижада Ахборот ресурс маркази карантинга олингани ҳақида хабарлар тарқалган.

Маълум қилинишича, 2021 йил 16 март ҳолати бўйича университетнинг 6 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган. Айни дамда беморлар карантинга олинди, вазият назорат остида.

Талабалар орасида касалланганлар аниқланмаган. 

Ушбу касалликни тарқалиб кетишини олдини олиш учун АРМ вақтинча ёпилган ва вилоят санитария-эпидемиология осойишталик хизмати томонидан назоратга олинган.

Касалланганлар билан алоқада бўлган барча 14 кунлик карантинга олинган. Уларга университет ҳисобидан дорилар жамланмаси тақдим этилди.

Университетда карантин қоидалари кучайтирилиб, ҳудудга тиббиёт ниқобисиз кириш, қўл бериб кўришиш тақиқланди, кираётганда ҳар бир кишининг тана ҳароратини ўлчаш ва қайд қилиб бориш йўлга қўйилди, дарс жараёнларида масофа сақлаш қатъий назоратга олинди.

Университет ҳудуди ва барча бинолар СEОМ ҳодимлари томонидан тўлиқ дезинфекция қилинди. 

Университетда ўқув жараёнлари тўлиқ давом этади. 

Шу ўринда, талабалар ва ўқитувчилардан ҳавотирга тушмасликларини сўраймиз ва вазият тўлиқ назоратга олинганини билдириб ўтамиз.

Андижон давлат университети матбуот хизмати 

Киритилди: 19:07 17.03.2021. Ўқилди: 2515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!