Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижон давлат тиббиёт институтида қўшма факультет очилади

Андижон давлат тиббиёт институтида қўшма факультет очилади

Андижон давлат тиббиёт институти ҳамда Россия Федерациясининг Доғистон давлат тиббиёт университети ўртасида ҳамкорликда қўшма икки дипломли факультет очиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати Дарё га хабар бермоқда.

Доғистон ҳукумати раиси биринчи ўринбосари Анатолий Карибов, Соғлиқни сақлаш вазири Жамалудин Гажиибрагимов, Миллий сиёсат ва диний ишлари вазири Татьяна Гамалей, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Maxачқалъадаги вакили Амирхан Магомеддадаев ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти делегацияси вакиллари иштирок этган тадбирда имзоланган мазкур келишув тузилди. Унга кўра ушбу қўшма факультетларга абитуриентлар 2019 2020-ўқув йилидан Стоматология , келгусидан эса Даволаш иши йўналишига ўқишга қабул қилинади.

Таълим жараёнига замонавий технологиялардан телемедицина, масофавий, электрон ва симуляцион таълимлар киритилиши кўзда тутилмоқда. Қўшма қабул ва битирувчилар якуний аттестацияси комиссиялари тузилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳамкорликда халқаро стандартлар асосида қўшма ўқув дастурлари ва ўқув режалари ҳам яратилиши режалаштирилган.

Қўшма факультет талабалари ўқишни тамомлагач, икки томонлама Россия ва Ўзбекистон намунасидаги дипломларга эга бўлади.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 22:43 28.01.2019. Ўқилди: 2111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!