Испаниянинг Андалусия ҳудудида юқори тезликдаги икки поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 нафарга етди. Бу ҳақда El País нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, темирйўл ҳалокати жойида қутқарув ва тиклаш ишлари ҳануз давом этмоқда. Илгари 43 нафар ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.