«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 18-туридан ўрин олган «Севиля»га (4:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Кўп имкониятларга эга яхши ўйин ўтказдик. Йилнинг ажойиб якуни. Биз айнан шу нарсани хоҳлагандик — 2025 йилга қадар чемпионлик курашида бўлиш ва яхши дам олиш.
Ҳужумдаги ўйинчилар яхши ишлашди. Бугун Винисиусдек муҳим ўйинчи етишмади, аммо улар жуда ажойиб ҳаракат қилишди. Ҳимоядан яхши чиқдик ва кўп имкониятларга эга бўлдик. Мбаппе «Селта» дарвозасига киритган тўпига ўхшаш ажойиб гол урди.
Хесус Навасга олқишлар? У ўз фаолияти, муваффақиятлари ва биринчи навбатда, ишга муносабати билан бунга лойиқдир. У футбол учун намуна эди, ҳамма шундай руҳан кучли ва характерли футболчиларга эга бўлишини истайди. Буларнинг барчасини Навас ифодалайди», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.