Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти терма жамоада ишлашга тайёрми, деган саволга жавоб берди.
“Миллий терма жамоа? Йўқ, мен терма жамоалар билан ишлашни хоҳламайман, мени клубдаги кундалик ишлар кўпроқ қизиқтиради.
Мен бошқарган жамоалар орасида энг катта меҳр “Реал” ва “Милан”га тўғри келади. Мадридда биз бир оиладекмиз”, - деди италиялик мутахассис.