Мадрид «Реал»ининг бош мураббийи Карло Анчелотти келажак режалари ҳақида фикр билдириб ўтди.
65 ёшли италиялик мутахассис футболни тарк этиш ҳақида ўйлаётганини тан олди.
«Мен кетадиган кун буюк бўлади. Аргентина, Мальдив ороллари, Австралияга ташриф буюрмоқчиман. Саёҳат қилишни хоҳлайман», - деди италиялик мутахассис.