Испания чемпионатининг 38-тури доирасида “Реал” 25 май, шанба куни ўз майдонида “Бетис”га қарши баҳс олиб борди.
Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Мадридликлар дарвозасини Тибо Куртуа ва Кепа Арризабалага навбат билан қўриқлади — белгиялик дарвозабон 63 дақиқа ҳаракат қилди, шундан сўнг испаниялик футболчи захирадан майдонга тушди.
Биринчи бўлимда “Бетис” ўйинчисининг офсайд сабаб урилган голи бекор қилинди. Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти танаффус вақтида айтганидек, бу эпизодда Куртуа унчалик ишончли ўйнамади. “Тибо, биз финалга етти кун қолганида бундай ишончсиз ўйинни кўрсата олмаймиз”, — деб эътироз билдирган Карло Анчелотти.