Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Анчелотти ЖЧ-2026 фаворитлари ҳақидаги саволга жавоб берди

Анчелотти ЖЧ-2026 фаворитлари ҳақидаги саволга жавоб берди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти бўлажак 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати фаворитларини санаб ўтди.

«Франция, Бразилия, Аргентина, Испания, Португалия, Англия... жамоалар кўп. Лекин ҳеч ким мукаммал эмас. Биз улар билан рақобатлаша оламиз ва рақобатлашамиз ҳам», — дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда UOL.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоаси «C» гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландия жамоалари билан ўйнайди. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 13:51. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!