Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финали ҳақида гапирди.
“Биз фаворит бўлиш ҳақида ўйламаймиз. Биз барча финалларда бўлгани каби азоб чекиб, курашишга мажбур бўламиз. "Боруссия" - тажрибали ўйинчиларга эга сифатли жамоа", - дея Анчелотти сўзларини келтиради AS.
Чемпионлар лигаси финали 1 июнь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади. Мадрид клуби плей-офф босқичида “Лейпциг”, “Манчестер Сити” ва “Бавария”ни турнирдан чиқариб юборди.