Қарордан келиб чиққан ҳолда Тошкент давлат стоматология институтида ҳам таълим жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш, талабаларнинг билим ва ўқишга бўлган интилишини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда институтда дунёнинг нуфузли тиббиёт муассасалари мутахассислари иштирокида тадбирлар ўтказилди. 80 дан ортиқ талабалар, клиник ординаторлар ва педагоглар нуфузли хорижий тиббиёт олийгоҳларида малака оширди.
Юқоридаги ишларнинг узвий давоми сифатида Тошкент давлат стоматология институтида тиббий биологик фанларни ўқитишда янгилик бўлган «Пирогов» анатомик интерактив столининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
– Жаҳонда тиббиёт соҳасининг жадаллик билан ривожланиши клиникагача бўлган блок фанларни ўрганишга бўлган эҳтиёжни кучайтирмоқда, – дейди Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Ризаев. – Бугунги тақдим қилинаётган анатомик интерактив столи тиббий таълимда катта бурилиш бўлиши шубҳасиз. Ушбу интерактив столда талабалар билимларини баҳоловчи мезонлар ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, бу талабаларга ўз билимини мустақил синовдан ўтказиш имкониятини беради.
Манба: uza.uz