Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Анъанавий синовми ёки автоматлашган усулми? Ёхуд иккисини биргаликда қўллаш мумкинми?

A A A
Анъанавий синовми ёки автоматлашган усулми? Ёхуд иккисини биргаликда қўллаш мумкинми?

Tadviser маълумотларига кўра, 2023-йилда глобал IT-бозорнинг ҳажми 4,68 триллион долларга етиб, аввалги йилдаги натижадан 3,3 фоизга ортиқ бўлди. Шу сабабли текширувчи ва QA-мухандис касбига бўлган талаб ҳам ўсди. Бу ўзи қандай касб? Янги иш бошлаётган мутахассис қандай усуллардан фойдалангани маъқул? Анъанавий синовми ёки автоматлашган усулми? Бу масалани ёритишда бизга қатор машҳур компаниялар билан фаолият юритган, ушбу касб йўналишида 9 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган, шунингдек мамлакатдаги энг муҳим рақамли инфратузилмавий лойиҳалар учун БАРС ГРУП компаниясида маҳсулотларни синовдан ўтказиш билан шуғулланган Денис Латипов ёрдам берди.

Анъанавий синовми ёки автоматлашган усулми? Ёхуд иккисини биргаликда қўллаш мумкинми?

Хўш, QA-мухандис ўзи ким? Бу соҳада 9 йилдан ортиқ фаолият юритиб келаётган мутахассис сифатида ўз касбингиз ҳақида сўзлаб берсангиз

Аслида, ҳаммаси оддий: инглиз тилидан таржима қилинганида QA (quality assurance) “сифат таъминоти” деган маънони англатади. Бу касбнинг рус тилида ҳам синоними бор ва эҳтимол, сиз уни кўпроқ эшитган бўлсангиз керак – тестировщик, яъни синовдан ўтказувчи ёки, янада қисқароқ айтадиган бўлсак, текширувчи. Бу юқори малакали мутахассиснинг вазифалари, биринчи навбатда, QA қисқартмасидаги айнан ўша сифат таъминотидан иборат. IT-саноатда ҳар куни юзлаб, минглаб хилма-хил дастур ва иловалар яратилади. Ҳозиргина яратилган дастурий таъминот қандай ишлайди? Текширувчи айнан шуни ўрганади. У текшириш, иш қобилиятини тасдиқлаш, дастурдаги барча хатолар, камчиликлар ва заиф томонларни аниқлаш керак бўлган маҳсулотни қабул қилади. Бунда юқори даражали технологиялар тармоғи бутунлай қамраб олинади: ўйинлар, хариталар, танишув иловалари, профессионал дастурий таъминот, кутубхоналар, график таҳрирловчилар ҳамда инсон томонидан компьютер, планшет, телефон ва бошқа қурилмаларда қўлланилиши мумкин бўлган ҳар қандай рақамли маҳсулот.

Сиз қўлда, яъни анъанавий ва автоматлашган синовни ўтказиш соҳасида эксперт ҳисобланасиз, аммо касбнинг ичида бундай мутахассислар сони кам, чунки синовчилар кўпинча иккита ихтисосликка ажратилади. Уларнинг орасидаги фарқ нимада?

Фарқни уларнинг номидан ҳам кўриш мумкин. Анъанавий синов бўйича мутахассислар иловаларни қўлда текширади, бу орада автоматлашган синов бўйича мутахассислар дастурлар ёрдамида ишлайди. Келинг, буларни батафсил кўриб чиқамиз.

Анъанавий текширувчи, моҳиятан, илова фойдаланувчисига тақлид қилади. Илова ичида у ёки бу ҳаракатларни амалга ошириб, илова ўзини қандай тутишини синчковлик билан кузатади. Бундай ёндашув баъзида феъл-атвор усули деб ҳам номланади.

Автоматик ёндашувда мутахассиснинг автомат режимда иловани “пухталик” юзасидан текшира бошлайдиган махсус дастурий таъминотдан фойдаланиши назарда тутилади. Умуман олганда, ёндашувнинг моҳияти анъанавий синовга ўхшайди. Истеъмолчининг хатти-ҳаракатлари такрорланади, лекин одам ўрнига заифликларни излаш билан автоматлашган алгоритм шуғулланади.

Турли мақсад ва вазифалар учун иккала ёндашувни қўллаш мумкин.

Анъанавий синов одатда қандай ҳолатларда қўлланилади?

Анъанавий синов – оддий усул, аммо у мутахассиснинг маҳорати ва тезлигига қаттиқ боғланган. Бунда шахсий кўникма ва қобилиятга таянасиз. Бу усул IT вужудга кела бошлаган вақтдан буён мавжуд: деярли барча, масалан ўтган асрдаги илова ва дастурлар – операцион тизимлардан тортиб илк видеоўйинларгача – ҳаммаси қўлда анъанавий синовдан ўтказилган. Бундай текширув кўпроқ афзал кўриладиган бир қанча ҳолатлар мавжуд.

Биринчидан, қисқа муддатли, кичик лойиҳалар ишлаб чиқилганида: анъанавий синов жуда қисқа вақт ичида ишланманинг бир қисмига айланиши мумкин ҳамда салмоқли моддий харажатларни талаб қилмайди. Шунга мувофиқ равишда кичик лойиҳалар учун айнан шу ёндашув маъқул келади.

Иккинчидан, ишланма бошланғич босқичда бўлганида: бунда ҳажм ҳали катта эмас, аммо синовлар ўтказилиши шарт бўлганида анъанавий текширув мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Агар сизда етарли инсон ресурслари бўлмаса, лойиҳангиз кичик бўлиб, унинг ишланмасига кўп вақт сарфланса, шунингдек инсон хатосига йўл қўйиш имконингиз бўлмаган тақдирда (текширувчи ҳам одам, одамлар эса янгилишади) анъанавий синовдан фойдаланмаган маъқул.

Тажрибангизга таянган ҳолда автоматлашган синовнинг қандай афзаллик ва камчиликлари мавжудлиги айта оласиз?

Автоматлашган синовда дастурий таъминот қўлланилади ва бунда чиқариладиган маҳсулотга нисбатан такроран бир хил ҳаракатлар (тест-кейслар) амалга оширилади.

Бундай ёндашувдан унумдорликни текширишда регрессияли синов ёки модулли синов қўлланилганидан фойдаланиш кўпроқ фойда беради: бундай текширувлар кўп вақт ва куч талаб қилади – буларни қўлда амалга оширишга жуда узоқ вақт ва кўп маблағ керак бўлади. Бошқа бир ҳолат – одатда кўп сонли турли кейс-тестлар билан боғлиқ бўлган катта ҳажмдаги маълумотлардир: бунда бир ишчи шартли равишда бир йил давомида бажариши мумкин бўлган ишни дастурий таъминот бир шартли кун ичида тугатиши мумкин. Оғир, такрорланувчи ва бир тусдаги иш – автоматлашган синовни қўллаш учун ажойиб имконият.

Бироқ, кичик ҳажмдаги маҳсулотни текшириш керак бўлиб, бир неча синов етарли бўлишини мўлжаллаган тақдирда, автосинов учун катта миқдордаги моддий ресурсларни сарфлашдан маъно йўқ.

Сиз текширувчилар учун ўтказилагн биринчи йирик Россия хакатонида ҳаъкам сифатида иштирок этиш тажрибасига эга бўлдингиз. Айтингчи, анъанавий ва автоматлашган синов қанчалик фарқ қилади?

Бу ёндашувлар ўзаро қарама-қарши деб ўйлаш жуда катта хатодир. Анъанавий синов бўйича мухандис ҳозирда автоматлашган синовнинг ҳеч бўлмаганда бошланғич кўникмаларига эга бўлиши керак ва аксинча. Бу икки хил кўникмалар тўпламидан бир лойиҳа доирасидаги турли ишланма қисмларида фойдаланиш мумкин. Бугунги кунда касбимизни ривожлантиришнинг кўплаб йўллари мавжуд бўлиб, улар ишда текширув кўникмаларнинг мунтазам аралаштирилишини тақозо этади: бу ҳолатга BigData тараққиёти ҳамда сунъий онг технологиялари ва машинали ўқитиш технологиялари тобора яхшиланиб бораётгани билан бирдек алоқадор.

Киритилди: 12:01 15.04.2024. Ўқилди: 1564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!