Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Хитойлик аёл эгизак фарзанд кўрди: оталари бошқа-бошқа

A A A
Ана холос! Хитойлик аёл эгизак фарзанд кўрди: оталари бошқа-бошқа

Хитойлик аёл эрига хиёнат қилганидан кейин эгизак фарзандларни дунёга келтирди. Энг ажабланарлиси, эгизакларнинг отаси бошқа-бошқа. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.

Исми ошкор этилмаган аёл янги туғилган болаларининг ДНК текширувини ўтказгандан сўнг ҳайратланарли ҳолатга дуч келди. Хитойда янги туғилган болалар рўйхатга олинаётганда ДНК ўтказилади.

Турли оталардан эгизакларнинг туғилиши суперфекундация деб номланадиган жуда кам учрайдиган тасодиф. Пекин Чжунчжэнск Суд идентификация маркази директори Дэн Яцзюнь бундай ҳолат 10 миллиондан бир вазиятда содир бўлиши мумкинлигини айтди.

Суперфекундация одамларда кам учрайди, аммо бу бошқа ҳайвонларда, шу жумладан мушукларда, итларда, сигирларда ва кемирувчиларда нисбатан кенг тарқалган.

 

Киритилди: 14:49 15.05.2020. Ўқилди: 7985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!