Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! Тишни тез-тез ювиш саломатлик учун хавфлими?

Ана холос! Тишни тез-тез ювиш саломатлик учун хавфлими?

Тиш шифокори Луиза Aвтандилян AiFга берган интервьюсида кариес ҳақидаги бир қатор афсоналарни йўққа чиқарди.

Хусусан, унинг сўзларига кўра, тишни тез-тез ювиб туриш тиш касалликларининг олдини олади, деб айтиш хато. "Бу жуда катта хато. Тишингизни кунига икки ёки уч марта ювсангиз, тиш милкларига зарар етказиш хавфи ошади ва бу кариесга замин яратади", — деди Aвтандилян.

Шунингдек, сақич тиш касаллигидан ҳимоя қилади, дейиш ҳам нотўғри. Тиш шифокорининг таъкидлашича, сақичда кўпинча шакар мавжуд бўлиб, у автоматик равишда оғиз бўшлиғи гигиена воситалари рўйхатидан чиқариб ташланади. "Иккинчидан, узоқ чайнаш тупук безлари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин ва бу нафақат кариес, балки ошқозон-ичак тракти касалликларининг ҳам ривожланишига олиб келади", — деб огоҳлантиради у.

Шунингдек, тиш парчаланиши фақат ширинни севадиганларда содир бўлади, деган миш-миш ёлғондир.
"Тиш касалликларини келтириб чиқарадиган ҳеч қандай озиқ-овқат мавжуд эмас, бунга нотўғри тиш парвариши сабаб бўлади. Сиз нима едингиз, музқаймоқ ёки салат, муҳим эмас. Оғиз бўшлиғи гигиенасини қатъиян кузатиб боришингиз, ирригатор ва тиш ипларини ишлатишингиз керак, айниқса, ётишдан олдин", — деди шифокор.

Шунингдек, Aвтандилян кариеснинг белгиси тишлардаги қора доғ деган тушунчани ҳам рад этди.

"Масалан, дастлабки босқичда касаллик оғриқ ва ноқулайлик туғдирмайди ва ўзини оқ доғлар шаклида намоён қилади. Оқлик тиш соғлиғининг кўрсаткичи эмас", — дея тушунтирди тиш шифокори.

Киритилди: 15:36 31.07.2020. Ўқилди: 4378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!