Бугун 28 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! Путин яна рўйхатга киритилмади

Ана холос! Путин яна рўйхатга киритилмади

Aмериканинг Time журнали 2020 йилнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди.

Бу йил битта рус ҳам рейтингга киритилмади. Журнал Россия президенти Владимир Путин учун бирон бир тоифада жой ажратмади.

Шундай қилиб, Time кетма-кет учинчи йил давомида Россия раҳбарини дунёдаги энг нуфузли 100 кишининг рўйхатига киритмади. Бунгача Путин сиёсатчилар, ишбилармонлар ва жамоат арбобларини ўз ичига олган "Лидерлар" номинациясида ушбу рўйхатда бўлган.

Барча номзодлар тоифаларга бўлинган. "Лидерлар" таркибига AҚШ президенти Дональд Трамп, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Бразилия президенти Жаир Болсонаро ва Германия канслери Aнгела Меркел кирди.

Бунгача Путин олти марта рўйхатга киритилган (2015, 2016 ва 2017 йилларда кетма-кет уч йил). 2007 йилда нашрнинг халқаро версияси Путинни йил кишиси деб тан олди.

Киритилди: 14:52 23.09.2020. Ўқилди: 4379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!