Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Коронавирусдан бир умрлик асорат қолади 

Ана холос! Коронавирусдан бир умрлик асорат қолади 

Коронавирусдан азият чеккан беморларда бир умрлик асорат қолиши мумкин. Бу борада Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати мутахассислари тадқиқот ўтказган.
Хабар қилинишича, ўрта ёшли кишиларда вирус билан бирга ёндош касалликлар аниқланган ва улар тузалиб кетгандан сўнг ҳам доимий чарчоқ ва меҳнатга лаёқатсизликдан азият чекишган. Шу билан биргаликда келажакда Альцгеймер касаллиги ривожланиши хавфи ҳам мавжуд.
Касал бўлган ҳар учинчи беморда ўпка фибрози учрайди ва шу билан бирга бир умрлик жисмоний ва руҳий зўриқиш қайд этилиши мумкин. Британияликлар касалдан тузалганларнинг 10 фоизида юрак фаолиятинининг ўткир бузилишини аниқлашган.
Маълум қилинишича, бемор коронавирусдан тўлиқ тузалиб, тикланиб кетиши учун бир йил талаб қилинади. Аммо шунда ҳам уларнинг бир қисми аввалги ҳаёт тарзига қайта олмаслиги мумкин.

Киритилди: 11:20 24.06.2020. Ўқилди: 5268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!