Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ана холос! Ҳиндистонда ҳомиладор бўлолмаётган аёл эркак деб тан олинди

Ана холос! Ҳиндистонда ҳомиладор бўлолмаётган аёл эркак деб тан олинди

Ҳиндистонлик 30 ёшли аёл ҳомиладор бўлолмаётгани туфайли эркак, деб тан олинди. Бундан ташқари, унда тухумдон саратони аниқланган. Бу ҳақда Sputnik радиоси хабар бермоқда.

Хабарга кўра, калькутталик аёл биологик хусусиятларга кўра, нозик жинс вакили ҳисобланган, аммо 9 йил давомида ҳомиладор бўла олмаган. Бундан ташқари, унинг мудом қорни оғриган. Ўшанда аёл шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тухумдонлари ривожланмай қолганидан хабар топган.

Текширув давомида аёл - XY - эркак жинсий хромосомаларига эгалиги аниқланди. Шунингдек, унга "тухумдон саратони" ташхиси қўйилади. "Унинг овози, ривожланган кўкраклари, ташқи жинсий аъзолари — буларнинг барчаси у аёл эканлигига ишора қиларди", — дея тушунтиради онколог Анупам Дутта.

Мутахассис бу жуда ноёб ҳолат эканлигини қўшимча қилди.

Маълум бўлишича, ҳиндистонлик аёлнинг она томонидан икки қариндоши худди шундай ҳолатдан азият чеккан. Ҳозирда аёл кимёвий терапиядан ўтмоқда, ҳолати барқарор.

Киритилди: 17:11 27.06.2020. Ўқилди: 6034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!