Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Фазода биринчи жиноят содир этилди

Ана холос! Фазода биринчи жиноят содир этилди

АҚШ фазогири Анна Макклейнн халқаро фазо станцияси (ХФС) бортидан ажралиш процессида бўлган турмуш ўртоғи Саммер Уорденнинг банк ҳисобларига рухсатсиз киришда айбланди, деб хабар берди KPRC телеканали. Агар унинг айби исботланса, у фазода жиноят содир этган илк инсон бўлади, дейди "togri.uz".

"USAA Bank” адвокатимга у менинг банк ҳисобрақмимга кирганлигини исботловчи далилларни тақдим этди”, дея Уорденнинг сўзларини келтиради телеканал.

Ҳисобдаги маблағ йўқолмаган аммо...

Уорден гарчи ҳисобдаги маблағи йўқолмаганини тан олган бўлса-да, шахсий маълумотларининг ўғирлангани учун АҚШ Федерал Савдо Комиссиясига шикоят билан мурожаат қилди. 

НАСА бу хабарларга муносабат билдирмаган

Аннанинг ота-онаси эса НАСАга мурожаат қилиб, текширув ўтказишни сўраган. Аммо НАСА бу хабарларга муносабат билдирмаган. 

НАСА: "Анна Макклейн амалдаги фазогир”

“НАСА бу борада маълумотга эга эмас ва ходимларнинг шахсий ҳаёти ёки иши ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермайди. Анна Макклейн амалдаги фазогир”, дея раҳбарият жавобидан иқтибос келтирилган ҳабарда.

Оиланинг молиявий аҳволи тартибда эканлигини текширган

Макклейннинг адвокати Расти Хардин “New York Times” газетасига берган интервьюсида унинг мижози шунчаки оиланинг молиявий аҳволи тартибда эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳисоб ҳолатини текширганини айтган. 

Адвокат мижози нотўғри иш қилганини қатъиян рад этган

Маклейннинг адвокати мижози нотўғри иш қилганини қатъиян рад этган. Анна илгари турмуш ўртоғининг паролидан фойдаланган. Адвокатнинг сўзларига кўра, Уорден Макклейнга ҳисобрақамига киришни тақиқлагани ҳақида огоҳлантирмаган. 

Маълумот учун, Макклейн ва Уорден 2014 йилда турмуш қурган. Аммо орадан 4 йил ўтиб, 2018 йилда ажрашиш жараёни бошланиб кетган. Улар биргаликда Уорденнинг ҳозирда олти ёш бўлган ўғлини бирга тарбиялаган. Макклейн халқаро фазо кемасида 7 ой бўлиб, шу йил июнь ойида Ерга қайтган эди.

  •  
Киритилди: 08:00 25.08.2019. Ўқилди: 4257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!