АҚШ фуқароси бўлиш учун инглиз тилини билиш шарт эмас. Чунки инглиз тили расмий умуммиллий характерга эгамас. Бироқ баъзи штатларда ушбу ҳудуднинг расмий тили ҳақидаги қонунлар бор. Мулоқот тили инглиз тили ҳисобланади. Давлат тилини федерал даражада ўрнатиш борасида ХIХ асрда ҳам уринишлар бўлган, аммо бу фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол қилиши мумкинлиги сабаб амалга ошмаган.
ХХ асрда хитой миллатига мансуб аҳоли умумфедерал тилга қатъиян қарши эди, ўз “маҳалла”ларида улар хитой тилида гаплашишни мақул кўради, кўпчилиги инглиз тилини ҳам билмайди.
Шунингдек, Австралияда бирор тил давлат тили сифатида мустҳкамланмаган, аммо у де-факто инглиз тилидир, яъни британ лаҳжасидаги инглиз тили.
Буюк Британияда ҳам давлат тили йўқ. У ерда бир нечта тил: инглиз, шотланд, валлий тили ва гел тили (тоғли Шотландияда)дан фойдаланилади.
Японияда ҳам япон тилини давлат тили сифатида ўрнатиш ҳақида ўйлаб кўришмаган. Эҳтимол, бунга ҳожат йўқлиги учундир.
Эритреяда бир неча тилдан (араб, тигриня) фойдаланилади, аммо давлат тили йўқ.