Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! АҚШда Хитой телефонидан фойдаланиш тақиқланди

Ана холос! АҚШда Хитой телефонидан фойдаланиш тақиқланди

Хитой ишлаб чиқарадиган телекоммуникация ускунаси бўлмиш Huawei дан эндиликда АҚШда фойдаланиш тақиқланди, деб хабар қилмоқда Reuters.

АҚШ ҳукумати электроника ишлаб чиқарувчига америка бозорида ўз гаджетларини тўлақонли сотишни таъқиқлади. АҚШ ҳукуматига кўра, бу ускуналар барча маълумотларни хитой разведкасига узатиши мумкин.

Компания вакили бунга жавобан, АҚШ томонидан қўлланилаётган далилсиз чоралар Вашингтонга хавфсизликка эришишга ёрдам бермаслигини ва бундан АҚШ кучлироқ бўла олмаслигини, қолаверса энди Америка янада қимматроқ ва сифат жиҳатдан анча паст муқобил электроника мосламаларидан фойдаланишга мажбур бўлишини иддао қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни ахборот технологияларига таҳдид муносабати билан миллий фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Савдо вазирига АҚШ миллий хавфсизлигига ёхуд АҚШ фуқаролари хавфсизлигига йўл қўйиб бўлмас хатарни юзага келтирадиган келишувларни амалга ошириш тақиқланди.

Киритилди: 10:41 16.05.2019. Ўқилди: 1533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!