Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! 20 мингдан ортиқ қизлар миллиардернинг севгилиси бўлиш учун ариза топширишди

Ана холос! 20 мингдан ортиқ қизлар миллиардернинг севгилиси бўлиш учун ариза топширишди

20 мингдан ортиқ қизлар қийин танловдан ўтиш ва япониялик миллиардер Юсаку Маедзаванинг севгилиси бўлиш учун ариза юборишди. Ғолиб ишбилармон билан Ой атрофида парвозга чиқади. “AsiaOne” хабарига кўра, иштирокчилар ўзига хос имтиҳонлардан ўтишади.

Қатнашувчилар сони тўғрисидаги маълумотларни телекўрсатувни намойиш этадиган “АбемаТВ” тақдим этди. Маезаванинг сўзларига кўра, у Ойга саёҳат қилиш учун ўзига муносиб жуфтни топмоқчи бўлган.

Лойиҳанинг потенциал иштирокчилари томонидан тўлдирилиши сўралган анкеталарда бош қаҳрамоннинг хоҳишларига мувофиқлигини текшириш учун бир қатор саволлар мавжуд. Ҳар бир жавоб миллиардернинг юзидаги қувонч ёки қайғу ифодаси бўлган расм билан баҳоланади.

Кастингнинг бошланиши январь бошида маълум бўлди. Унда 20 ёшдан ошган қизлар иштирок этишлари мумкин. Миллиардернинг ўзи қизлар билан бир неча бор учрашиши режалаштирилган. У 2020 йил март ойида у ўзига ҳамроҳ танлайди.

Маедзава, 44 ёш, «Зозо» онлайн кийим-кечак дўконининг асосчиси ва дизайнери. «Форбес» унинг бойлигини икки миллиард долларга баҳоламоқда. У Ой орбитасига чиққан биринчи космик сайёҳ бўлади. Парвоз америкалик бизнесмен Илон Маскнинг «SpaceХ» компанияси томонидан ташкил этилган. 2019 йил сентябрь ойида япониялик миллиардер ўз компаниясининг назорат пакетини сотиб юборди ва бош директор лавозимидан кетди.

Киритилди: 10:05 17.01.2020. Ўқилди: 5139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!