Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! 2 млнга яқин киши фуқароликдан маҳрум қилинди. Нега?

Ана холос! 2 млнга яқин киши фуқароликдан маҳрум қилинди. Нега?

Ҳиндистоннинг Ассам штати ҳокимияти Бангладешдан келган 2 млнга яқин кишини фуқароликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди, деб ёзади "Кун" нашри.

Штат раҳбарияти ушбу қарорни қабул қилишда агар 33 млн фуқаро рўйхатидан 1,9 млн бангладешлик муҳожир чиқариб ташланса, бу уларнинг Ҳиндистонда расмий рўйхатга олиниши тезлашишига олиб келишига асосланган.

Миллий рўйхатда таъкидланишича, рўйхатдан барча зарур ҳужжатларга эга бўлмаган фуқароларгина истисно қилинган.

Бу орада ушбу қарор танқидчилари бу қарор штатнинг юз минглаб фуқароси Бангладешга депортация қилиниши мумкинлигидан дарак бераётганини айтишмоқда. Биринчи навбатда бу Бангладешнинг расмий тили ҳисобланувчи бенгали тилида сўзлашувчиларга тааллуқли бўлади.

Шунингдек, рўйхат мусулмонларга нисбатан таҳқирлашни оқлаш учун қўлланишидан хавотир билдирилмоқда. 

Аввал бошқа давлатлар ва вилоятлар аҳолисига Ассамда фуқароликни олиш учун уларнинг яқинлари бу ерда Озодлик уруши бошланиши, яъни 1971 йил 24 мартдан олдин яшаганларини расман тасдиқлаш зарур бўлган.

Ассам Ҳиндистоннинг фуқаролик рўйхатига эга ягона штати ҳисобланади. У 1951 йилда Ҳиндистон фуқароларини ноқонуний муҳожирлардан фарқлаш учун яратилган.

Киритилди: 12:26 02.09.2019. Ўқилди: 2250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!