Нидерландия полицияси фирибгарлик схемасини ишлаб чиққан 34 ёшли эркакни ҳибсга олди.
У ижарага квартира излаётган одамлардан паспорт нусхаларини олиб, сунъий интеллект ёрдамида ўз юзига жабрланувчининг кўз, бурун ва оғиз қисмларини “қўшиб”, банкнинг селфи-биометрия текширувини алдаб ўтган.
Гумонланувчи ҳозир ҳибсда, жиноий иш қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.