Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Амир Абдуллоҳиён: Дамашқдаги консулликка ҳужум халқаро қоидаларга зид

Амир Абдуллоҳиён: Дамашқдаги консулликка ҳужум халқаро қоидаларга зид

Сионистик режимнинг Сурия пойтахтидаги Эрон консуллигига ҳужуми халқаро мажбурият ва конвенцияларни бузиш ҳисобланади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён суриялик ҳамкасби Файсал Миқдод билан телефон орқали мулоқотда маълум қилди.

ИРНА хабар беришича, мулозимлар содир этилган жиноятнинг турли жиҳатларини муҳокама қилган.

Абдуллоҳиён суҳбатдошига ҳужумдан кейин ЭИР дипломатия ваколатхонасига келгани учун миннатдорлик билдираркан, “бундай жиноий ҳаракатга халқаро ҳамжамият қаттиқ муносабат билдириши зарур”лигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Миқдод ҳам ҳодисани кескин қоралаб, бу ҳаракат халқаро ҳуқуқ меъёрини, хусусан 1961 йилги Дипломатик муносабат тўғрисидаги Вена конвенциясини қўпол равишда бузиш, деди.

САНА агентлиги кеча Исроил ҳаво кучлари Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри ғарбидаги Эрон элчихонаси ва консуллиги жойлашган Меззе ҳудудига ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган эди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси камида 11 киши ҳалок бўлгани айтилаётган мазкур ҳужум натижасида етти нафар ҳарбий маслаҳатчи, жумладан генераллар Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий, шунингдек беш зобит шаҳид бўлганини билдирди. Консуллик биноси бутунлай вайрон қилинган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши, Россия талабига кўра, ушбу воқеа муносабати билан йиғилиш ўтказади. “Тренд” ёзишича, бу ҳақда РФнинг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский маълум қилган.

– Эронликлар БМТ ХКга мазкур амалиётни қоралашни сўраб, мурожаат қилди, – деб ёзган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Мактуб давоми сифатида биз айни мавзуда очиқ мажлис ўтказишни талаб қилдик. Мальта Президенти йиғилишни Нью-Йорк вақти билан 2 апрель соат 15:00 га белгилади.

Киритилди: 06:13 03.04.2024. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!