Америкаликларнинг кўпчилиги Мадуронинг ағдарилишини қўллаб-қувватлайди, бироқ АҚШнинг Венесуэлани бошқаришига қарши, деб хабар бермоқда Тhe Wall Street Journal
Сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг 49 фоизи Қўшма Штатларнинг Венесуэладаги амалиётини маъқуллайди, 47 фоизи эса бунга қарши. Шу билан бирга, аксарият америкаликлар Вашингтоннинг Венесуэладаги вазиятга узоқ муддатли аралашуви ёки мамлакатни бошқаришига қарши эканини билдирган.
Нашрнинг қайд этишича, асосан республикачилар операцияни қўллаб-қувватлаган, демократлар эса унга қарши.