АҚШнинг куч тузилмалари раҳбарияти Исроил Мудофаа вазирлигига яқин икки ой ичида америкалик ҳарбийларни Суриядан олиб чиқишни бошлаш режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди, дея хабар қилмоқда Ynet.
"Шу пайтгача Исроил бунинг олдини олишга ҳаракат қилиб келган, аммо энди маълум бўлишича, бу саъй-ҳаракатлар натижа бермаган. Бироқ мудофаа вазирлиги АҚШ қўшинларининг Суриядан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун Вашингтон устидан босим ўтказишни давом эттирмоқда," дея таъкидламоқда нашр.