Американинг Мэриленд штатига қарашли Чеви Чейз шаҳрида яшовчи бу аёл азалдан лотерея ўйинлари фанати ҳисобланади. Лекин ҳеч қачон катта пул ютмаганди. Шу гал икки карра лотерея ўйнади-ю, кетма-кетига бош соврин ҳисобланмиш 50 минг доллардан пул ютди.
Албатта, бунча ютуқ 58 ёшли аёл учун афсонавий ҳисобланади. Айниқса, у ўтган йилдан бери денгиз саёҳатига отланишни режалаштириб келарди. Аммо пул масаласида қийналарди. Мана, энди бемалол круизга йўл олса ҳам бўлади. Шунда ҳам пулларнинг ярми ортиб қолади.
Manba: zamin.uz