Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Америка энди кафил эмасми?

Америка энди кафил эмасми?

Германия Доналд Трампнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган сиёсатидан хавотирланиб, АҚШ Федерал захира тизимидан 1200 тонна олтинни олиб қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Politico .

Германиянинг Нью-Йоркда сақланаётган олтин заҳираларининг қиймати 113 миллиард еврога баҳоланмоқда, бу мамлакат олтин заҳираларининг тахминан 30 фоизини ташкил қилади .

Агар керак бўлса, Германия расмийлари олтинни доллар ёки бошқа барқарор валютага алмаштириши мумкин, аммо Трамп маъмуриятининг сўнгги ҳаракатлари немис сиёсий доираларида АҚШнинг шерик сифатидаги ишончлилигига шубҳа уйғотмоқда.

" Германиядаги баъзи сиёсатчилар ўнлаб йиллар давомида дунёдаги энг хавфсиз омборлардан бири ҳисобланган омбор унчалик хавфсиз бўлмаслиги мумкинлигидан хавотирланишлари ажабланарли эмас ", деб ёзади Politico.

Киритилди: 15:16 07.04.2025. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!