Германия канцлери Фридрих Мерц Берлинда Украина президенти Владимир Зеленский билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни Владимир Путин билан музокараларда муваффақиятга эришишини исташини айтди. Аммо аввало, Европа ва Украинанинг хавфсизлик манфаатлари инобатга олиниши лозимлигини таъкидлади.
"Агар Америка Қўшма Штатлари Украинада Европа ва Украина манфаатларини ҳимоя қиладиган тинчликка эришиш устида ишласа, биз бу ташаббусда Вашингтонни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз", — деди Мерц.