Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Альцгеймер касаллигига қарши курашишда янгича ёндашув таклиф этилди

A A A
Альцгеймер касаллигига қарши курашишда янгича ёндашув таклиф этилди

Санкт-Петербург политехника университети олимлари Альцгеймер касаллигига қарши курашишнинг янги усулини таклиф қилишди.

Уларнинг сўзларига кўра, улар кашф этган астроцитлар – нейронларга “ёрдам берувчи” ҳужайралар фаолиятини рағбатлантириш механизми ушбу касалликни самарали даволаш учун асос бўлиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, Альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади. Ушбу касаллик когнитив функцияларнинг йўқолишига олиб келади.

Университет олимлари ҳайвонларнинг намуналарида ушбу муаммога янги ёндашувни таклиф қилишди ва синаб кўришди. Уларнинг фикрича, астроцитларга – нейронлар фаолиятини модуляция қилувчи ҳужайраларга ўзига хос тарзда таъсир этиб, шикастланган нерв ҳужайралари функцияларини сезиларли даражада тиклашга эришиш мумкин.

Тақдим этилган илмий тадқиқотда астроцитларнинг қўзғалиши ёруғликнинг ушбу ҳужайралар мембранасининг ташқи томонида жойлашган сезгир оқсилга таъсири туфайли юзага келди. Ёруғлик астроцитлардан глиотрансмиттерларни – нерв узатилишини ва нейрон пластиклигини тиклашга ёрдам берадиган молекулаларни чиқаришга сабаб бўлди.

Келажакда олимлар астроцитларни фаоллаштиришнинг яна бир усули – хемогенетикадан фойдаланишни режалаштирмоқда, бу эса ҳужайраларга ёруғлик эмас, балки махсус моддалар таъсирини ўз ичига олади. Бундай ҳолда, оптогенетикада бўлгани каби гиппокампнинг алоҳида қисмлари эмас, балки миянинг мазкур қисми тўлиқ иштирок этади, деб хабар беради ria.ru.

Киритилди: 21:38 24.09.2023. Ўқилди: 1813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!