Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Alphabet ва Meta тармоққа қарамлик келтириб чиқаргани учун 6 млн доллар тўлайди – Bloomberg

Alphabet ва Meta тармоққа қарамлик келтириб чиқаргани учун 6 млн доллар тўлайди – Bloomberg

АҚШнинг Лос-Анжелес суди Alphabet (Google ва YouTube эгаси) ҳамда Meta (Facebook ва Instagram эгаси) компанияларини 20 ёшли фойдаланувчига ижтимоий тармоқларга қарамлик туфайли етказилган руҳий зарар учун 4,2 млн доллар товон пули тўлашга мажбур қилди. Бундан ташқари, компанияларга 1,8 млн доллар миқдорида жарима солинди. Шунингдек, даъво қилинган TikTok ва Snapchat платформалари суд жараёни бошланишидан аввал қиз билан ўзаро келишувга эришган.

Даъвогар қиз YouTube ва Instagram дизайни махсус одатлантирувчи тарзда ишлаб чиқилгани сабабли унда қарамлик юзага келганини даъво қилган. Суд ҳайъати корпорациялар платформа дизайнини ишлаб чиқишда эҳтиётсизликка йўл қўйган ва фойдаланувчиларни хавфдан огоҳлантирмаган деб топди.

Aгентликнинг қайд этишича, ушбу қарор бошқа технология гигантларини ҳам ўз хавфсизлик сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур қиладиган ҳолат бўлиши мумкин.

Бироқ Meta ва Alphabet ушбу ҳукм устидан шикоят қилиш ниятида. Meta адвокатлари қизнинг руҳий муаммоларига ижтимоий тармоқлар эмас, балки оиласидаги мураккаб муҳит сабаб бўлганини таъкидламоқда.

Киритилди: Бугун 16:46. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!