Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажаги бўйича Испаниянинг COPE нашри янги маълумотлар бўлишди.
Газетанинг ёзишича, 43 ёшли испаниялик мутахассис жамоани Саудияда бўлиб ўтадиган Испания Суперкубогида ҳам бошқариб боради. Агарда клуб ярим финал доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйинда (8 январь) мағлуб бўлса, Алонсо ўша куннинг ўзида истеъфога чиқарилади.
Ҳозирда мадридликлар Ла Лигада 42 очко билан иккинчи ўринда. Бир захира ўйини бўлган "Барселона" 43 очко билан пешқадам.