Хитойнинг айрим мактабларида аълочи ўқувчиларни рағбатлантириш учун ғайриоддий усул танланди.
Юқори баҳолар олган ва фанларни яхши ўзлаштирган ўқувчиларга анъанавий диплом ёки фахрий ёрлиқлар билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилмоқда.
Маълумотларга кўра, айрим мактабларда энг яхши натижа кўрсатган болаларга мукофот сифатида 3–5 килограммдан гўшт берилмоқда.
Бундай ташаббусдан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг меҳнатини амалий тарзда қадрлаш ва уларда янада яхши ўқиш учун қўшимча мотивация уйғотишдан иборат.