Избоскан тумани прокуратураси томонидан “Alliance R.C.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида жамият раҳбари ЖКнинг 168, 192-11 ва 228-моддалари билан гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.