Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Алла Пугачёванинг собиқ эри коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда

A A A
Алла Пугачёванинг собиқ эри коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда

Россиялик кинорежиссёр ва сценарист Aлександр Стефанович 76 ёшида вафот этди.

Baza телеграм канали маълумотларига кўра, яқинда эстрада хонандаси Aлла Пугачёванинг собиқ эри коронавирус туфайли ўпкасига катта шикаст етган ҳолда ака-ука Бахрусинлар шаҳар клиник касалхонасида реанимацияда ётган.

5 июль куни Aлександр Стефанович коронавирус билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик, РИA Новости билан суҳбатда у ушбу маълумотни рад этди ва ўткир нафас йўллари инфекциялари туфайли текширилаётганлигини айтди.

Aлександр Стефанович ҳужжатли ва бадиий фильмларнинг муаллифи сифатида ҳам танилган. 1977 йилдан 1981 йилгача у Aлла Пугачёва билан турмуш қурган. 2010 йилда у "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Киритилди: 00:13 14.07.2021. Ўқилди: 7901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!