Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

“Алкоголнинг соғлиққа фойдаси – бўлмаган гап”

A A A
“Алкоголнинг соғлиққа фойдаси – бўлмаган гап”

Алкогол ҳақидаги янги тадқиқот спиртли ичимликларнинг соғлиқ учун фойдали миқдори йўқлигини кўрсатди.

Нуфузли Lancet тиббиёт журналининг ёзишича, ҳар йил дунёда алкогол туфайли 2,8 миллион киши вафот этади. Эркаклар ўлимининг 7 фоизи, аёллар ўлимининг 2 фоизи айнан спиртли ичимликлар истеъмоли билан боғлиқ экан. 15-49 ёшдагиларнинг ўлимига асосий сабаблардан бири алкоголдир.

Авваллари маълум миқдордаги алкогол соғлиқ учун фойдали экани айтилган бўлса-да, янги тадқиқотда алкоголнинг зарарлари бу фойдани чиппакка чиқариши таъкидланди.

1990-2016 йилларда амалга оширилган юзлаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига бир қадаҳ спиртли ичимлик истеъмол қилиш саратон, диабет ва сил хавфини 0,5 фоизга, икки қадаҳ ичкилик эса 7 фоизга, беш қадаҳи 5 фоизга оширади. 

“Кунига бир-икки қадаҳ ичкилик соғлиқ учун фойдали деган гап афсонадан бошқа нарса эмас”, – дейди тадқиқотда қатнашган доктор Эммануэла Гакиду.

Киритилди: 18:29 24.08.2018. Ўқилди: 4568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар