Венгрия Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўради. Бу ҳақда Politico нашри европалик дипломатларга таяниб ёзмоқда.
Қайд этилишича, Будапештнинг таклифи 7 сентябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда муҳокама қилинади. Европа Иттифоқи давлатлари 15 сентябргача санкцияларни узайтириш бўйича қарор қабул қилишлари керак.