У бугун эрталаб Исломободга етиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Алишер Тўхтаев бу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети) тугатгач, Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент Администрациясида масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Алишер Тўхтаев 2021–2024-йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Ойбек Усмонов ўрнига тайинланган.