Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Алишер Қодиров: “Сурхондарёдаги ушбу жиноят очиқ тергов қилиниши ва айбдорларга кескин жазо белгиланиши керак”

Алишер Қодиров: “Сурхондарёдаги ушбу жиноят очиқ тергов қилиниши ва айбдорларга кескин жазо белгиланиши керак”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўзининг “Телеграм”даги саҳифасида Сурхондарёда бўлган аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасидаги тўқнашув юзасидан фикрини билдириб ўтди.

“Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида бир гуруҳ фуқаролар томонидан амалга оширилган қўпол қонун бузилиши, жамоат тартибига путур етказиш ҳаракатлари қонунларимизга ҳам, қадриятларимизга ҳам зид бўлган жиноят сифатида баҳоланиши керак.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон манфаатлари устиворлиги, ҳуқуқ ва эркинликларини таьминлаш, турмуш шароитларини ўзгартириш мақсадида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар асло мамлакатимизда қонун устиворлигини таьминлашга тўсқинлик қилмайди. Зеро, қонун устивор бўлган давлатлардагина халққа самарали хизмат қилиш мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушбу жиноят очиқ тергов қилиниши ва айбдорларга кескин жазо белгиланиши керак, дея ёзади.

Киритилди: 16:40 16.02.2020. Ўқилди: 4093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!