Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистонда Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг қулаши муносабати билан 26 декабрни мотам куни деб эълон қилди.
Россиядан Озарбайжонга зудлик билан етиб келган Алиев AZAL самолёти ҳалокатида одамларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан 26 декабрь куни мотам эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Аввал хабар қилинганидек, Бокудан Грознийга учаётган "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Фавқулодда ҳодиса жойида ёнғин содир бўлган. 67 йўловчидан, жумладан экипаж аъзоларидан 30 дан ортиғи тирик қолган. Воқеа жойида 150 нафар ходим ва 45 дона техника ишламоқда. Қурбонлар сони аниқланмоқда, авиаҳалокат сабабларини текшириш давом этмоқда.