Тери ранги сутдай оқ, баъзида ота-онасиники билан бир хил ёки жигарранг бўлади. Баъзи албиносларда ултрабинафша нурланиш таъсирида танада қора доғлар ҳосил қилади.
Сочлар, қош ва кирпиклар. Одатда рангсиз ёки оқ рангга эга, аммо африкаликларда ёки осиёликларда улар сариқ, қизғиш ёки жигарранг бўлиши мумкин. Баъзида сув сочларнинг рангини ўзгартиради.
Кўз. Пигмент етишмаслиги туфайли улар одатда оч кўк ранг, шаффоф бўлади. Одатда, кўзнинг ранги кулрангдан жигарранггача ўзгариб туради.
Меланин етишмаслиги туфайли албинос ултрабинафша нурланишига таъсирчан бўлиб қолади. Шунинг учун албинизмнинг асосий асоратлари терининг шикастланиши ва кўриш билан боғлиқ.
Болалик пайтидаёқ албинослар ёруғликдан қўрқиш ва ундан қочишни бошлашади. Кўз ички қобиғи ретина бундан зарар кўради ва натижада кўриш қобилияти тушиб кетади.
Альбинизм наслий касаллик бўлгани учун уни даволаш имконсиз.
Манба: «Соғлом ҳаёт»