Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Албания TikTok'ни “ёшлар ва болаларни зўравонликка ундагани” учун бир йилга блоклади

Албания TikTok'ни “ёшлар ва болаларни зўравонликка ундагани” учун бир йилга блоклади

❗️Албанияда ота-оналар болаларнинг жанжал ва зўравонлик ҳолатларида мактабга пичоқ ва бошқа хавфли нарсаларни олиб кетаётганидан хавотирда. Ва, эҳтимол, улар буни TikTok-да кўрган контентдан илҳомлантирган.

⚡️Ноябр ойи ўрталарида ўсмир тенгдоши қўлида ҳалок бўлганидан кейин расмийлар таълим соҳаси ходимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари билан юзлаб маслаҳатлашувлар ўтказди. Қотилликдан аввал юқорида тилга олинган ижтимоий тармоқда жанжал келиб чиққани айтилмоқда.

❌Ота-оналар ва ўқитувчилар билан бўлиб ўтган йиғилишда бош вазир Эди Рама TikTok'га кириш “бутунлай ва ҳамма учун ёпилишини” айтди. Албания Республикасида TikTok бўлмайди.

Киритилди: Бугун 14:42. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!