Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Альбанезе тарих йўлида: Лейбористлар Австралиядаги сайловда ғалаба сари илгариламоқда

Альбанезе тарих йўлида: Лейбористлар Австралиядаги сайловда ғалаба сари илгариламоқда

Австралиядаги парламент сайловларида лейбористлар етакчилик қилмоқда.

"Амалдаги бош вазир Энтони Альбанезе бошчилигидаги ҳукмрон Лейбористлар партияси парламент сайловларида ғалаба қозонади", деб тахмин қилмоқда Австралиянинг АBC телеканали.

4,9% овозлар ҳисоб-китобига кўра, лейбористлар 29 та ўринни, консерватив марказ-ўнг коалицияси эса 26 та ўринни қўлга киритмоқда. Мустақил ва кичик партияларнинг вакиллари эса олтита ўрин олмоқда.

АBC кутилмаларига кўра, марказ-ўнг коалиция етакчиси Питер Даттон ушбу сайловлар натижасида парламентдаги ўз ўрнидан айрилади.

Агар телеканалнинг кутилмалари тасдиқланса, Аьбанезе Австралияда сўнгги 20 йил ичида кетма-кет икки сайловда ғалаба қозонган биринчи бош вазир бўлади.

Киритилди: 19:20 03.05.2025. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!