Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “D.G.” ва “К.Т.” МЧЖларга тегишли савдо дўконларида тегишли ҳужжатларсиз 50 тудаги жами 7 699 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “E.1.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 1 632 қути қалбаки акциз маркали тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Сиёб деҳқон бозори” ҳудудидаги “O.O.” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида тегишли ҳужжатларисиз умумий баҳоси 67,5 млн сўмлик 1 459 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 867 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида 396 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:06 28.06.2024. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!