Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрдўған Украинадаги урушни тугатишни қандай таклиф қилди?

Эрдўған Украинадаги урушни тугатишни қандай таклиф қилди?

Оммавий ахборот воситалари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан таклиф этилган Украина учун тинчлик режаси тафсилотларини эълон қилди.

Хабар қилинишича, режа қуйидаги бандларни ўз ичига олади: ўт очишни тўхтатиш; барча асирларни алмашиш, ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашиш; Украинанинг Россия билан чегарадош ҳудудларини Европа Иттифоқи, Туркия ва Россиянинг ўзаро кафолатлари остида демилитаризация қилиш; Одесса ва Николаев портлари атрофида энергия имтиёзлари орқали Украинани тиклаш фонди билан махсус иқтисодий зонани яратиш; референдум доирасида 5 йил ичида «баҳсли» ҳудудлар масаласини ҳал этиш.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Эрдўған Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларда воситачи бўла олмаслигини айтган эди.

Киритилди: 12:45 04.07.2024. Ўқилди: 2101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!