Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

UzAuto Motors Cobalt учун шартнома бериш очилишини маьлум қилди

UzAuto Motors Cobalt учун шартнома бериш очилишини маьлум қилди

Chevrolet Cobalt автомобили хариди учун аввалги контрактация натижаларига кўра, тўлови ўз вақтида амалга оширилмаган, шу жумладан бекор қилинган ҳажмлар бўйича шартномаларга навбатдаги контрактация очилиши маълум қилинди.

5 июль, жума куни соат 10:00 да сотув жараёнлари бошланади. Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

Телеграм-бот ҳамда УзАвтосавдо иловаси навбатни кузатиш хизматини ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, мазкур шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, контрактацияга қайта қўйилади. Шу муносабат билан УзАуто Моторс автоихлосмандлардан тузилган шартномалар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўрайди.

Киритилди: 16:47 04.07.2024. Ўқилди: 1769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!