Хабарингиз бор, айни кунларда Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
+109кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Акбар Жўраев ҳимоя қилди ва даст кўтаришда 200кг билан Ислом Бирдамлик Ўйинлар рекордини ўрнатди ва олтин медаль соҳиби бўлди.
Силтаб кўтариш машқида ҳам Акбар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Учала уринишидан унумли фойдаланди (23, 242, 246). Янги рекорд ва иккинчи олтин медалини ютди.
Иккикураш натижаси (446кг) билан юртдошимиз мутлақ чемпионликни қўлга киритиш баробарида делегациямиз учун муҳим 3 та олтин медални тақдим қилди.