Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Академияда қисқа муддатли курслар жорий этилади

Академияда қисқа муддатли курслар жорий этилади

🔰 Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Академияда давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

📝 2026 йил 1 январдан Академияда муддати 6 ойгача бўлган қайта тайёрлаш таълим дастурлари жорий этилади.

📋 2025/2026 ўқув йилидан “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”, “Давлат бошқаруви”, “Инсон ресурсларини ривожлантириш” магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

🏛 2026/2027 ўқув йилидан:

🔹 “Давлат сиёсати” (Public Policy) ва “Давлат молиясини бошқариш” (Public Finance Management) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади;

🔹 юқори малакали ва замонавий билимларга эга бошқарув кадрлари захирасини шакллантириб бориш мақсадида амалиётчи бошқарувчилар учун махсус дастурлар (Executive MPA ва Executive MBA) жорий этилади;

🔹 магистратура дастурлари хориждаги нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари
ва модуллар бўйича ташкил этилади.

Киритилди: 12:24 13.05.2025. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!