Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Академик лицейлар битирувчилари учун якуний имтиҳонлар тартиби ўзгарди

Академик лицейлар битирувчилари учун якуний имтиҳонлар тартиби ўзгарди

Академик лицейлар битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тартибига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи тасдиқланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар билан академик лицейларда якуний аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Якуний аттестацияни ўтказиш учун давлат аттестация комиссиясидан ташқари давлат имтиҳонлари ўтказиладиган ҳар бир фандан алоҳида имтиҳон комиссиялари ташкил этилади. Улар фаолият юритишда ДАКга бўйсунади.

Имтиҳонлар барча таълим йўналишларида она тили ва адабиёт, Ўзбекистон тарихи ҳамда таълим йўналишининг намунавий ўқув режасида белгиланган яна иккита чуқурлаштирилган фанлардан ўтказилади. Бунда имтиҳонлар қуйидаги кўринишда ташкил этилади:

она тили ва адабиёт фанидан — иншо,

математика фанидан — ёзма,

Ўзбекистон тарихи фанидан — тест

қолган фанлардан оғзаки.

Таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, айрим йўналишларда чуқурлаштирилган фандан давлат имтиҳони ижодий имтиҳон кўринишида ўтказилиши мумкин.

Эндиликда давлат имтиҳонлари материаллари ҳамда мезонлари, ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби комиссиялар томонидан ишлаб чиқилади, ДАК уни тасдиқлаши керак.

Киритилди: 11:28 17.04.2025. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!